Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжон адиблари нега Нобель мукофоти олмаслиги ҳақидаги саволга ёзувчи Анорнинг жавоби
2.11.2016 00:45,  
104

Озарбайжон халқ ёзувчиси Анорни ўзбек китобхонлари “Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати” романи орқали яхши билишади. Озарбайжон ёзувчилар уюшмасининг раиси, туркий тилли давлатлар ёзувчилари уюшмасининг биринчи раиси, бир қанча фильмлар муаллифи бўлмиш Анор Расул ўғли Ризаевдан нега озарбайжонлик ёзувчилар Нобель мукофоти лауреати бўлмаслиги ҳақида сўрашганда у қуйидагича жавоб берган:

- Аввало, сени танишлари учун асарларинг инглизча ва французчада босилиши керак. Нобель мукофотини олиш учун бадиий мезонлардан ташқари сиёсий мезонлар ҳам бор. Агар сен диссидент бўлсанг, Нобель мукофотини қўлга киритиш имкониятинг анчагина ортади. Айтайлик, бирорта озарбайжон ёзувчиси, келинг, Қорабоғни арманларга топширайлик, деб ёзишини тахмин қилайлик. Аммо ким бундай қилади? Ўнта Нобель мукофоти Қорабоғнинг бир қишлоғига арзимайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан