Саудия Арабистонида шаҳзода ҳуқуқбузарлик учун калтакланди

02.11.2016 | Жаҳон | 1844

Саудия Арабистонини бошқараётган қирол оиласининг шаҳзодаси ҳуқуқбузарлик қилгани учун калтакланди. Бу ҳақда "Qalampir" хабар беради.
 
Шунингдек, шаҳзода қамоқ жазосига ҳам тортилди.
 
Маълумотларга кўра, шаҳзода мамлакатнинг жанубидаги Жидда шаҳрида жойлашган қамоқда қамчи билан саваланган. Ундан сўнг шифокорлар бундай жазо чорасига тиббиёт қарши эканини айтган.
 
Лекин шаҳзода қайси ҳуқуқбузарлик учун жазолангани маълум қилинмаган. Бу қироллик оиласи вакили жазоланишининг иккинчи кўриниши бўлди. Саудия Арабистонида қироллик оиласи вакили 1970 йилдан буён жазоланмаган. Қирол оиласи вакилига жазо қўллашнинг дастлабки кўриниши октябрь ойида бўлганди.
 
Аввалроқ, Саудия Арабистони қироллигининг бошқа бир шаҳзодаси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Турки бин Сауд Ал Кабир дўсти Саудия фуқароси бўлган Одил ал-Муҳаммадни ўлдиргани учун олий жазога тортилган.