Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда дунёдаги энг катта жанговар дрон кўрсатилди
3.11.2016 08:05,  
26

Caihong 5 номли учувчисиз аппарат 2 ноябр куни намойиш этилди. Аппарат Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилаётган Халқаро авиацион-аэрокосмик кўргазма доирасида тақдим этилди. Дронлар орасида фаолият радиуси энг каттаси шу ҳисобланади, деб ёзмоқда carzone.uz

Осмон ости мамлакатининг улкан дронини China Aerospace Science and Technology Corporation ширкати ишлаб чиқарган. Дроннинг қанотлари 21 метрлиги кишини ҳайратга солади. Caihong 5 ҳавода (10 км баландликда) 60 соатгача ишлаши мумкин. Аппаратга 24тагача ракета жойлашади.

Айтиб ўтиш керакки, 1999 йилдан бери China Aerospace Science and Technology Corporation Хитой армиясига ҳарбий аслаҳалар тайёрлаб берувчи асосий компаниядир. Компания мутахассислари космик аппаратлар, ракета ташувчилар, стратегик ва тактик ракета тизимлари ва ердаги қурилмалар ясаш устида ишлайди. Бундан ташқари CASC машинасозлик, кимёвий саноат, алоқа, транспорт жиҳозлари, компьютерлар, атроф-муҳит муҳофазаси анжомлари тайёрлаш ишлари билан шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан