Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон жаҳоннинг саратонга энг кам чалинадиган мамлакатлари рўйхатида
4.11.2016 10:45,  
17

Америка саратонга қарши кураш жамияти сешанба куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Жаҳон саратонга қарши кураш конгрессида янги ҳисоботини эълон қилган. Бу ҳақида CNN телеканали хабар бермоқда.

Америка саратонга қарши кураш жамияти эълон қилган ҳисоботга кўра, 2012 йилда дунё бўйича 3,5 миллион нафар аёл саратон туфайли вафот этган. 2030 йилга қадар бу кўрсаткич 60 фоизга ортиб, 5,5 миллионга етиши кутилмоқда. Бу эса Дания аҳолиси сонига тенгдир.Аёллар ўлимидаги энг катта ўсиш паст ва ўрта даромадли мамлакатларда кузатилиши мумкин.

2012 йилда саратонга чалинишнинг энг юқори кўрсаткичлари юқори даромадли мамлакатлар, жумладан, АҚШ, дания, Жанубий Корея, Белгия ва Голландияда кузатилган. АҚШда саратонга чалиниш ҳолатлари 1991 йилдан буён 20 фоизга камайган. Ўзбекистон саратонннинг барча турларига чалиниш ҳолати бўйича дунё миқёсида энг паст кўрсаткичга эга мамлакатлардан бири бўлган. Саратонга чалиниш ҳолати 100 минг аҳолига тахминан 69.6-107.8 киши тўғри келади.

Энг кўп ўлим ҳолатлари эса қашшоқ мамлакатлар, хусусан, Зимбабве, Малави, Кения, Мўғулистон ва Папуа Янги Гвинеяда кузатилган. Ўзбекистонда саратон туфайли ҳаётдан кўз юмиш даражаси ҳам дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган. 100 минг кишидан ўртача 42.3-60.7 нафар одам саратондан вафот этмоқда.

Маълум бўлишича, кўкрак бези саратонида аёллар ҳаётини сақлаб қолиш кўп ҳолларда касалликни эрта аниқлашга боғлиқ. Европа Иттифоқи, Канада, Австралия, Исроил, Бразилия каби ривожланган мамлакатларда кўкрак бези саратонини беш йилгача ҳаётда сақлаб қолиш 85 фоиздан юқори даражада бўлган. Жанубий Африка, Мўғулистон, Жазоир ва Ҳиндистон каби мамлакатларда бу кўрсаткич 60 фоизга ҳам етмайди.

Онкологик жарроҳ, доктор Нестор Эснаола айтишича, ваксиналарни қўллаш орқали саратоннинг айрим турларининг олдини олиш мумкин. Масалан, жигар саратонига қарши гепатит Б ваксинаси, аёллардаги сўлак бези саратонининг олдини олиш учун эса йигит ва қизларни турмуш қурмасдан аввал тери саратонига қарши ваксина билан эмлаш ҳамда кўкрак бези саратони учун рентген нурларидан фойдаланиш мумкин.

Томоқ, ўпка ва сўлак бези саратонининг олдини олиш учун энг яхши чора эса кашандаликка қарши курашиш орқали бўлиши мумкин. Бу амалиёт АҚШда яхши самара берган.

2012 йилда саратон юрак ва қон томир касалликларидан кейин аёлларнинг ўлимига энг кўп сабаб бўлган иккинчи касаллик бўлган. Кўкрак бези саратони дунё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам энг кўп тарқалган саратон тури бўлиб турганига қарамай, Тожикистон, Туркманистон, Шимолий Корея ва Хитойда ўпка саратони, Африка қитъасида эса сўлак бези саратони кўп учраган. Маълум бўлишича, ОИТСга чалинган инсонларда саратонга мойиллик беш баробар юқорироқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан