Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин АҚШ ва Россияни иноқлаштириш йўлини айтди
5.11.2016 19:41,  
6

Россия Президенти Владимир Путин икки давлат ўртасидаги алоқалар оғир синовларга юз тутаётган бўлса-да, маданий алоқалар туфайли яна изга тушиши мумкинлигини айтди.

“АҚШ билан бизнинг муносабатларимиз жиддий синовга учраётган бугунги кунда бу, айниқса, муҳимдир. Бу мамлакатларимизда, Россияда ҳам, Қўшма Штатларда ҳам ўзаро муносабатларимизни қадрлайдиган, АҚШ маданиятини ҳам, Россия маданиятини ҳам ҳурматлайдиган ва севадиган одамлар борлигидан дарак беради. Шак-шубҳасиз, бу бизни аҳиллаштиради, халқларимизнинг манфаатлари йўлида муносабатларимизни тўлақонли тиклашимизга умид бағишлайди”, деди РФ Президенти.

Путин бу баёнотни Халқ бирлиги кунида Кремлда давлат мукофотларини топшириш вақтида билдирди. Тадбирда АҚШнинг таълим ва маърифий дастурлари ташаббускорларидан Сюзан Лерман қатнашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан