Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
7.11.2016 13:25,  
33

Ҳиндистон ҳукумати ҳавонинг заҳарли газ билан ифлосланишининг юқори даражаси туфайли Деҳли шаҳрида «фавқулодда ҳолат» эълон қилди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Шаҳар ҳавосини яхшилаш мақсадида қурилиш ишлари ва кўмир ёқиладиган электростанция фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилади. Шаҳардаги мактаблари уч кунга ёпилгани маълум қилинган. Транспорт ҳаракати ҳам 6 кун давомида камайтириб турилиши кутилмоқда. Маълум бўлишича, ҳаво таркибидаги заҳарли газларнинг миқдори шунчалик юқорики, ҳаво сифатини аниқлайдиган асбоблар уни ўлчай олмай қолган.

PM2.5 заҳарли моддаларининг миқдори шаҳарнинг айрим жойларида 999 га етган. Бу эса ўрнатилган ҳаёт учун хавфсизлик меъёридан 16 марта кўпдир. Улар ўпкагача етиб бориб қон айланиш ва нерв системалари фаолиятини бузиши мумкин.

Якшанба куни Деҳли бош вазири Арвинд Кежрривал фавқулотда ҳолат тартиби фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида эълон қилинганини маълум қилган. Унга кўра, ҳаво ифлосланишининг асосий сабабчиси бўлган қурилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш беш кун давомида тақиқланиб турилади.

Бҳалсва чиқинди ташлаш майдонидаги оловни ўчириш ва тутунларни бартараф қилиш учун булдозерлар сафарбар қилинган. Одамларга иложи борича уйдан чиқмай туриш тавсия қилинган. Деҳлининг жануби-шарқидаги Бадарпур иссиқлик электростанцияси, ҳамда шаҳардаги дизель генераторлари 10 кун давомида фойдаланишдан тўхтатилади.

Кежривал қўшни штатларни қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқишга қарши қонунлар ўрнатишга ундаган. Ҳар йили йилнинг шу фаслида Ҳаряна ва Панжобдаги деҳқонлар маккажўхори далаларидаги қолдиқларни йўқотиш учун далаларга ўт қўйишади. Бундан ташқари ҳар йили қиш мавсумида Дивали байрамини нишонлаш учун юз минглаб муҳаклар ишлатилиши ҳам шаҳар экологиясига жиддий зарар етказмоқда.

Деҳлидаги Фан ва Экология Маркази маълум қилишича, шаҳар экологияси меъёрдан ортиқ бузилгани 17 йил муқаддам қайд этилган. Нафас йўллари билан боғлиқ муаммолар билан оғриган беморлар сони ҳамда ўлим кўрсаткичи бўйича Деҳли шаҳри дунёда биринчи ўринда туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан