Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Яман жар ёқасида
9.11.2016 09:07,  
5

Яманда 20 ойдан бери давом этаётган уруш натижасида 7 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига таяниб Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ямандаги тинчлик элчиси мамлакатнинг «жар ёқасида чайқалиб тургани»ни таъкидлаган. 20 ойдан бери давом этаётган қонли уруш оқибатида мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизими буткул вайрон бўлган. Ямандаги вазият «юқори даражада хавфли» деб ҳисобланмоқда.

ЖССТ берган маълумотга кўра, уруш бошлангандан шу йилнинг 25 октябригача мамлакатда 7,070 нафардан кўпро одам қурбон бўлган, 36,818 нафардан ортиқ одам жароҳатланган. Шунингдек, 21 миллион киши зудлик билан тиббий хизмат кўрсатилишга муҳтожлиги айтилмоқда.

Мамлакатдаги тиббиёт муассасаларининг ярмидан кўпроғИ ишдан чиққан ва шифокорлар етишмовчилиги юқори даражада. Яман пойтахти Сано шаҳрида сўзга чиққан БМТнинг тинчлик элчиси Исмоил Чайх Аҳмад урушни тўхтатишга чақирагн. «Одамлар ҳалок бўляпти… инфратузилмалар вайрон бўляпти… иқтисодиёт жар ёқасида турибди», – деб айтган БМТ элчиси.

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси 2015 йилнинг март ойида президент Абдурраббу Мансур Ҳадийни қўллаб қувватлаш мақсадида пойтахтни эгаллаб олган ҳусий исёнчиларига қарши жангга кирган эди. Айни пайтда исёнчи ҳусийларни Эрон ҳукумати қўллаб келмоқда.

Октябрь ойида Сано шаҳрида ўтаётган дафн маросимига берилган ҳаво ҳужумида камида 140 киши ҳалок бўлган ва 500 дан ортиқ одам жароҳатланган эди. Бундай ҳаракати учун Саудия армияси халқаро ҳамжамият томонидан қаттиқ танқид қилинган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, ҳаво ҳужумларининг учдан бир қисми тинч аҳоли вакиллари, жумладан, мактаблар, шифохоналар ва масжидларга қаратилгани айтилган. ЖССТ Яманда юқумли касалликлар тарқалиши ва очлик бошланишидан огоҳлантирган. Маълум бўлишича, 2,241 нафар яманлик вабо юқтирганликда гумон қилинмоқда.

БМТ қочқинлар агентлиги Ямандаги урушда ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган одамлар сонини 2,4 миллион нафардан ортиқ деб баҳолаган. Айни пайтда, 120 минг нафардан ортиқ қочқинлар Жибути ва Сомалидан бошпана топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан