Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наримон Умаров: Бухоро ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган замин
9.11.2016 17:49,  
14

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров бугун, 9 ноябрь куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Очиқ ва жонли мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда асосий учрашув жойи ҳамда туман, шаҳарлардан жами 2600 нафардан ортиқ сайловчилар, жумладан, кенг жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, маҳаллалар фаоллари, партия аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
 
Учрашувни Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Д.Ҳамдамова олиб борди. Наримон Умаровнинг ишончли вакили – халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, вилоят партия Кенгаши раиси А.Турсунов йиғилганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан яқиндан таништирди.
 
Наримон Умаров бухоролик сайловчиларга мурожаат қилар экан, бу табаррук замин муқаддас Ислом дини қувват олган Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанддек дин пешволарини, Абу Али ибн Синодек етук мутафаккир ва олимларни етиштириб берган юрт сифатида бутун дунёга машҳур эканлигини эътироф этди. Истиқлол йилларида навқирон Бухоро шаҳрининг кўрки ва гўзаллиги янада ортгани, бугунги кунда шаҳар нафақат ўзининг бетакрор обидалари, минг йилларга бориб тақаладиган маданияти билан балки замонавий меҳмонхоналари, таълим муассасалари, спорт комплекслари, театр ва маданият саройлари, гўзал боғлари-ю, фавворалари билан бу ерга ташриф буюрган сайёҳларни маҳлиё этаётгани ҳақидаги илиқ фикрлар сайловчиларни хушнуд этди.
 
Номзод бундан кейин ҳам “Ижтимоий тенглик – тенг ҳуқуқ ва тенг масъулият демакдир” деган тамойилига таянган ҳолда фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий тенглиги, ҳар бир фуқаро қобилияти ва малакасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат қилиши кафолатланадиган, меҳнатининг миқдори ва сифатидан келиб чиққан ҳолда муносиб иш ҳақи ва ҳаёт даражасига эришиши учун кенг ва тенг имкониятлар яратилган ижтимоий давлат қуриш учун курашишини маълум қилди.
 
Айниқса, номзод томонидан илгари сурилган аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш ғояси учрашув иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
 
Жумладан, Наримон Умаров Бухоро вилоятининг табиий иқлим шароитини, ер ва сув ресурсларининг шўрланиш даражаси юқорилигини инобатга олган ҳолда ҳудудда тиббий хизмат даражаси ва сифатини янада ошириш зарурлигига эътибор қаратди.
 
Шу билан бирга, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш масалалари Президентликка номзоднинг эътибори марказида бўлиши алоҳида қайд этилди.
 
Шунингдек, Наримон Умаровнинг бугунги кунда аҳоли ўртасида талаб ошиб бораётган тиббий муолажаларга, хусусан, трансплантологияга, экстракорпорал уруғлантириш ва бошқа замонавий тиббий хизматларга рухсат бериш тарафдори эканлиги, қолаверса, хорижнинг етук тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, чет эл врачларини Ўзбекистоннинг тиббий муассасаларида жарроҳлик операциялари ўтказиш амалиётини кенгайтириш, уларни доимий асосда ишга таклиф қилиш орқали миллий мутахассисларимизнинг малакасини оширишга доир таклифлари сайловчилар томонидан тўла қўллаб-қувватланди.
 
Президентликка номзод учрашув иштирокчиларининг ўз Сайловолди дастури, ҳудудни ва умуман, республикани ривожлантиришга доир кўплаб саволларига жавоб қайтарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан