Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Руслар Аляскани қандай сотишган эди
1.04.2016 12:53,  
85

Бундан 149 йил муқаддам - 30 март 1867 йили Россия Америка Қўшма Штатларига  Аляскани 7 миллион 200 минг долларга - ҳар бир квадрат километрини 4 доллардан сотилиб, ўша даврда Аляскадан нефт ва тилла топилиши ва Россиянинг ҳеч кимга керак бўлмаган чекка жойи ҳозирги кунга келиб,  ривожланган катта регионга айланиши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди.

1760 йиллар даврида дастлабки руслар Аляскани забт эта бошлашган эди. Шу вақтни ўзида у ерда порт қуриб, у орқали асосан, қимматбаҳо мўйналар билан савдо-сотиқни бошлаб юборишган эди.

1784 йили савдогар  Григорий Шелихов ўзи бошчилигида Кадьяк оролиги экспедиция уюштиради, 1799 йили унинг ташаббуси билан Аляскани ўзлаштириш учун  Россия-Америка компанияси тузилади. Шелеховнинг ёрдамчиси Александр Баранов  бир неча русларнинг дастлабки манзилгоҳларига  шу қаторда Новоархангельск ҳамда Калифорнияда Форт Россга (ўша даврда қисман русларни ери ҳисобланар эди) ҳам асос солади.

1824 йилги келишув орқали  Россия АҚШ  ва Англия билан Шимолий Америкадаги Россияга тегишли ерларни белгилаб олган эди. 1856 йили Россия Крим урушида Буюк Британидан мағлубятга учрайди. Аляскадан узоқ бўлмаган жойда инглизларнинг колонияси мавжуд эди, Россия америка ҳудудида ҳарбий низо чиқишидан ҳавфсирай бошлайди. Бу давр ичида қимматбаҳо мўйнали ҳайвонларнинг сони кескин камайиб кетган, ҳудуддан ҳали нефт ва тилла топилмаган эди. Аляска Россия учун кераксиз"ортиқча жой" бўлиб қолганда, 1857 йили Александр II акаси Константин Николаевич биринчи бўлиб Аляскани Қўшма Штатларга сотишни таклиф қилади. Музокаралар салкам ўн йил давом этади ва 1867 йили император энг кам нарх 5 миллион доллар эвазига сотишга қарор қилади. 1867 йили 30 март куни Вашингтонда 7 миллион 200 минг доллар олтин эвазига  Россия Аляскани сотиш учун келишув имзоланади, 18 октябр куни Новоархангельскда (Ситкада) Аляскани Россияга топшириш расмий маросим бўлиб ўтади. Сотиб юборилган нарх оз кўринса ҳам 1867 йили 1 доллар ярим грамм олтин нархи эди. Ҳозирги кунги нархга ўгрилса, 1/3 миллиардга тўғри келади.  

Snob.ru сайтидан олинди

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан