Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг турли шаҳарлари бўйлаб Доналд Трампга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
10.11.2016 15:04,  
3

Чоршанба куни АҚШнинг турли бурчакларида минглаб одамлар президентлик сайлови натижасига қарши намойишга чиқди, дея хабар бемоқда Reuters агентлиги

Намойишчилар сайлов натижалари адолатли бўлганини шубҳа остига олишгани айтилмоқда. Доналд Трамонинг сайланишига қарши бўлганлар унинг муҳожирлар ҳақидаги қарашларини танқид қилиб чиқишган. 8 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда Республикачилар партияси вакили Доналд Трамп Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни мағлуб этиб, АҚШнинг 45 президентига айланган эди.

Ню-Ёрк маказидаги Манҳеттен мавзесида минглаб кишилар кўчаларни тўлдирган. Намойишчилар Доналд Трампга қарашли бўлган Трумп Тоwэр минораси олдида норозилик акцияси уюштиришган. Манҳеттен истироҳат боғида йиғилган юзлаб намойишчилар «Трамп менинг президентим эмас» дея ҳайқиришган.

Лос-Анжелесда намойишга чиққан минглаб одамлар шаҳарнинг асосий кўчаларини тўсиб қўйишган. Намойишни тарқатиш чоғида 13 киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Маҳаллий ОАВ тарқатган маълумотга кўра, Лос-Анжелесдаги намойишда 5 мингдан ортиқ одам қатнашган. Уларнинг аксарияти мактабнинг юқори синф ўқувчилари ва коллеж талабалари бўлгани айтилмоқда.

Калифорниянинг Окланд шаҳрида 6 мингдан ортиқ намойишчилар тўпланган. Намойиш қатнашчилари шаҳарнинг асосий кўчалари ва чорраҳаларни тўсиб қўйиб, транспорт ҳаркатини тўхтатиб қўйган. Шаҳар кўчаларида полиция ҳамда намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилган. Намойишни тарқатиш мақсадида полиция кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланган. Окланддаги намойишларда ики нафар полиция зобити жароҳатланган.

Чикагодаги Доналд Трампга қарши меҳмонхона олдида 1,800 дан зёд оломон «Йўқолссин Трамп! Йўқолсин ирқчилик!» каби ҳайқириқлар билан намойишга тўпланган. Сиетл шаҳридаги трампга қарши намойишларда полиция аҳолига қарата ўқ узгани, бир неча қурбонлар бўлгани хабар қилинган.

АҚШнинг бошқа кўплаб штатларида ҳам янги президентга арши намойишлар бўлиб ўтган. Намойишчилар Доналд Трампнинг муҳожирларни АҚШдан ҳайдаб чиқариш, мусулмонларни мамлакатга киритмаслик ва Мексика билан чегарада улкан девор қуриш ҳақидаги режаларига норозилик билдиришмоқда.

Доналд Трампнинг ўзи кечаги ғалаба нутқида барча америкаликлар учун президент бўлишини маълум қилган, аҳолини ягона халқ сифатида бирлашишга чақирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан