Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Араб баҳори» Яқин Шарқ мамлакатларига 614 миллиард доллар зарар етказган
12.11.2016 10:15,  
64

2011 йилда бошланган «Араб баҳори» инқилоблари туфайли минтақадаги мамлакатлар кўрган зарар БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан шунчага баҳоланган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

БМТ эълон қилган маълумот инқилоблар бошланишидан аввалги тахминларга асосланган бўлиб, минтақадаги мамлакатлар ўтган йилги ЯИМининг 6 фоизига тенг. Мазкур ҳисобот халқаро иқтисодий ташкилот томонидан эълон қилинган илк расмий ҳужжат ҳисобланади.

2010 йилнинг декабрида Тунисда кейинчалик Араб баҳори номи билан машҳур бўлган, Яман, Сурия ва Ливияда урушга айланиб кетган, 4 та мамлакатда давлат раҳбарларини ағдариб ташлаган инқилобларга дебоча бўлган намойишлар бошланган эди.

Урушнинг 6 йилига келиб, Суриянинг ўзи 2011 йилдан буён 259 миллиард доллар кўрган. 2014 йил ўрталарида нефть нархлари пасая бошлади ва жорий йилнинг январь ойида сўнгги 13 йилдаги энг қуйи даражага тушди. Бу эса иқтисодиёти нефтга боғланган ва асосий даромади нефть экспортига боғлиқ бўлган Кўрфаз мамлакатларига сезиларли таъсир қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан