Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сарвар Отамуратов 11 ноябрь куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди
12.11.2016 15:11,  
1

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 11 ноябрь куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувда номзод Сарвар Отамуратов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Дастурда юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини изчил юксалтириш, Ватанимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан жой олиши йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгиланган. 

Ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутади. Мамлакатимизда бу борада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш энг муҳим вазифа. Партиямиз миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берган ва бундан буён ҳам ушбу ҳаётий масалалар доимо эътиборда бўлади, деб қайд этди Сарвар Отамуратов. 

Дастурда миллат генофондини асраш ва соғлом авлодни вояга етказиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида аниқ ва таъсирчан чоралар кўриш, бу борадаги тарғибот-тушунтириш ишлари, жамоатчилик назоратини кучайтириш, оила ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш бўйича ишларни изчил давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан