Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ҳақида 10 қизиқарли факт
13.11.2016 02:49,  
4498

Бой тарихга эга Туркия давлати кўплаб соҳаларда биринчидир. Биринчи ёзув, биринчи сурат, биринчи тангалар ва ерга биринчи уруғ қадаш Туркияда амалга оширилган.

Диққат, Туркия ҳақидаги қизиқарли фактлардан ҳайратланишга тайёрмисиз?

  1. Самога парвоз қилган биринчи шахс Туркиялик Хезарфен Аҳмад Чалабий бўлади. Ўн еттинчи асрда у Босфордан учиб ўтган.
  2. Дунё мўъжизаларининг нақ иккитаси замонавий Туркия ҳудудида жойлашган. Улар Артемида ибодатхонаси ва Галикарнас мақбарасидир. Ибодатхона вайронага айланган бўлса-да, мақбара яхши сақланган. Иккинчи мўъжиза Бодрум курорт шаҳридан узоқ эмас.
  3. Туркияда ҳарбий хизмат муддати жуда қисқа. Маълумотидан келиб чиқиб ҳар бир йигит уч ойдан ўн беш ойгача йигитлик бурчини ўтай олади. (Тан олиш керак, бу борада бизга етолмайди. Ўзбекистонда сафарбарлик чақируви резерви хизматининг ҳарбий йиғини 1 ой давом этади).
  4. Туркларнинг машҳур десертларидан бири тўрт инградиентдан таркиб топган. Товуқнинг қайнатилган тўши, шакар, сут ва бир чимдим долчин. Бу дунёдаги энг ғалати десертлардандир.
  5. Туркларнинг ван мушукларининг оддий мушуклардан беш фарқи бор. Улар 1) сувда суза оладиган ва сувни хуш кўрувчи мушуклардир; 2) уларнинг юнг ости туклари бўлмайди; 3) улар эгасини ит сингари кузатиб юриши билан мушукдан кўра итга кўпроқ ўхшайди; 4) ванлар сувдаги балиқ ва қисқичбақаларни овлайди; 5) ванлар саёз ва илиқ сувда мириқиб мудрайди.
  6. Тахминан олти аср муқаддам Туркияда “ёғли кураш” пайдо бўлган. Унда белигача яланғоч бўлиб, баданига ёғ суртган эркаклар курашади. Ёғ суртган рақибни тутиб олишнинг ўзи бўладими?
  7. Етти Апокалипсис черковининг бари Туркияда жойлашган. Улар Эфес, Пергам, Сардис, Лаодикия, Смирна, Филаделфия ва Сарди.
  8. Эрамиздан саккиз минг йил муқаддам Туркия ҳудудида биринчи ибодатхона бунёд этилган. У Эдесса шаҳрига яқин. Ибодатхона катта-катта тошлардан қурилган.
  9. Туркияда шифокорлар тўққиз йил таҳсил олади. Дарвоқе, тиббиёт марказлари сони бўйича Туркия жаҳонда биринчи ўриндадир. Туркияда даволаниш учун кўплаб европаликлар ташриф буюради.
  10. Турк аёллари 1926 йилда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишди. Шундай қилиб Туркия аёлларга бу ҳуқуқни берган Европада ўнинчи давлат бўлди. Ўрни келганда айтиш керакки, Британия империяси 1928 йилда аёлларга овоз бериш ҳуқуқини тақдим этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан