Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эринчоқлар учун Fordдан янги ихтиролар
13.11.2016 12:56,  
58

Ford инженерлари фақатгина автомобиль ишлаб чиқариш билан чекланмасдан машина боролмайдиган жойларда юра олувчи кичик транспортлар ҳам тайёрламоқда, деб ёзади carzone.uz.

“Форд”нинг Carr-E номли япалоқ аравачаси ҳақида илгари хабар берган эдик. Кичик ясси аравача 120 кггача оғирликдаги юкни (одамни ҳам) 18 км/соатгача тезликда таший олади, эгасидаги митти  маёқчага эргашиб юради. Уни эҳтиёт баллон сақланадиган жойда сақлаш мумкин.

“Форд”чиларнинг яна бир ихтироси уч ғилдиракли TriCiti электрли велосипеди бўлиб, ундан юк ортадиган қўл аравачаси ёки голфмобиль ўрнида ҳам фойдаланса бўлади. TriCiti соатига 20 км тезликда 30 кмгача йўл боса олади.

eChair электрли енгил ўриндиқ шаклида ишланган транспорт бўлиб, машина ичига автоматик тарзда жойлашади. У жисмоний имконияти чекланган кишилар учун асқотади.

Эслатиб ўтамиз: юқоридаги ихтироларнинг бари ҳозирча концепт ҳолатидадир. Аммо келажакда ялпи ишлаб чиқарилишини инкор этиб бўлмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан