Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп бир доллар маош олиб ишлашга розилик билдирди
14.11.2016 09:12,  
3

АҚШнинг яқинда сайланган президенти Доналд Трамп маош олиб ишламоқчи эмас. CBS телеканалидаги “60 дақиқа” дастурида Трампдан янги лавозимда маош олиш-олмаслиги билан қизиқишди.

“Менинг жавобим – йўқ. Ўйлайманки, қонунга кўра (ҳеч бўлмаганда) 1 доллар маош олишим керак, шундай экан, 1 доллардан оламан”, деди Трамп.

АҚШ президентининг моянаси йилига 400 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари йилига шахсий харажатлари учун 50 минг долларни сарфлаши мумкин. Сафарларига тўлов жамғармасидан 100 минг доллар ажратилади. Қолаверса кўнгилочар харажатлар учун 19 минг доллар сарфлай олади.

Таъкидлаш керакки, Трамп омадли бизнесменлардан саналади. Forbes журнали ёзишича, у 3,7 млрд доллар бойликка эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан