Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сарвар Отамуратов Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди
19.11.2016 11:10,  
2

18 ноябрь куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда турли соҳалар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хотин-қизлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, партия аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Учрашув вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги сайловчилар билан онлайн видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилди.

Номзод ўз сўзида, Тошкент вилояти ривожланган саноати, иқтисодиётни равнақ топишига имкон берувчи географик ўрни, улкан маъдан ва хом ашё заҳираси билан республикада алоҳида ўринга эга эканини таъкидлади. Вилоят меҳнаткашлари ўз фидоийлиги ва бунёдкорлик салоҳияти билан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиб келишаётганини эътироф этиб ўтди.

Сарвар Отамуратов бевосита сайловолди Дастурда белгиланган вазифаларга сайловчилар эътиборини қаратар экан, тарихий, маданий, бой маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъаналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий юксалишга эришиш масалаларига устувор аҳамият қаратилганини таъкидлади.

Номзод учрашувда айтиб ўтганидек, бу борада ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларни қисқартириш, маҳаллий саноат самарадорлигини янада оширишнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштиришга эришиш лозим. Хорижий маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш орқали миллий бозорни сифати паст, халқаро андозаларга мос келмайдиган маҳсулотлардан муҳофаза этиш зарур.

Шунингдек, Сарвар Отамуратов миллий иқтисодиёт ривожи етук мутахассис-кадрларга боғлиқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда, замонавий билим ва малакага эга инженер-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни тубдан кучайтириш таклифини илгари сурди.

Учрашувда номзод мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Тошкент вилоятида ҳам маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, ўз ечимини кутаётган масалаларни ижобий ҳал этиш ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Номзоднинг сайловолди Дастури учрашув иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Сайловчилар Дастурда илгари сурилган вазифалар юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан