Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон: ҳожатхонаси йўқ оилага келин берилмайди!
20.11.2016 09:19,  
15

Ҳиндистонда яшайдиган 1,2 миллиардлик аҳолининг қарийб ярми, айниқса қишлоқдагилар инсоннинг энг зарурий эҳтиёжларидан бири – ҳожатхонадан фойдаланмайди. Одамларни санитария қоидаларига ўргатиш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Ҳожатхона йўқ бўлса, келин ҳам йўқ” деб номланган санитария кампаниясини бошлади.

Хариана штатида 23 ёшли Маниш Кумар ва 20 яшар Бабита Ранининг тўйи бўлмоқда. Тўй олдидан куёв томонга бир шарт қўйилди.

“Ота-онам мени узатмоқчи бўлишганида, куёв томонидан уйларида ҳожатхона бор-йўқлигини сўрашди”, – дейди Бабита.

Қуда томоннинг розилигини олиш учун Манишнинг яқинлари келин-куёв яшайдиган уйда ҳожатхона қуришига тўғри келди. Ҳиндистонда бу ғурур, шаън, энг қизиғи, ижтимоий мавқе масаласидир.

Ҳиндистон аҳолисининг деярли ярми канализациядан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Ҳиндистонликнинг мобил телефони бўлиши, уйида эса ҳожатхонаси бўлмаслиги мумкин. Мазкур мамлакатда ҳар ўн кишидан бирининг ўлимига санитария шароитларининг ёмонлиги сабабчи.

Одамлар асрлар давомида ҳожатларини кўча-кўйда чиқаришга ўрганиб қолишган. Шундай экан, айниқса қишлоқлардаги бадбўй ҳидга ажабланмаса ҳам бўлади. Ваҳоланки, мамлакатда аксар аҳолининг ҳожатхона қуришга қурби етади.

Ҳукумат санитарияни тарғиб қилиш мақсадида “Ҳожатхона йўқ бўлса, келин ҳам йўқ” деб номланган кампанияни йўлга қўйди. Кампания доирасида ғайриоддий усуллар ҳам қўлланмоқда, масалан, заруратини кўчада кетказаётганлар суратга олиниб, ҳамкишлоқлари олдида уялтириляпти.

Шунингдек, мактаб ўқувчиларига гигиена қоидаларини ўргатишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан