Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекэнерго" электр ҳисоблагичларни бепул ўрнатади
4.04.2016 14:39,  
59

 “Энергосотиш” компаниясининг техник масалалар ва шартномалар бўлими бошлиғи ўринбосари Парда Хидиров ушбу масала бўйича изоҳ берди, деб ёзмоқда Sputnik Ўзбекистон сайти.

  Ўзбекистонда яқин тўрт йил ичида Осиё тараққиёт банки, Ислом банки ва Жаҳон банки иштирокида уч лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар замонавий электр ҳисоблагич асбоблар ўрнатиш ва уларни ягона тизимга улашга қаратилган.

Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 460 миллион доллардан зиёд. Натижада тўққиз вилоятда замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб улар энергия тарқатувчиларига реал вақтда электр ҳисобини амалга ошириш имконини беради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида яшаётган аҳоли эски, совет давридан қолган электр ҳисоблагичлардан фойдаланмоқда. Янги ҳисоблагичлар ўрнатиш чоғида кўплаб хонадон эгалари электриклар томонидан пул тўлашга мажбур қилинмоқда. Бунга, асосан, уй эгаларининг техник ва юридик жиҳатдан кам маълумотга эга эканлиги сабаб бўлмоқда.

Парда Хидировнинг сўзларига қараганда, жисмоний ва юридик шахслар учун эски ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш бугунги кунда мутлақо бепул ўтказилмоқда. Бу ишлар “Ўзбекэнерго”нинг хусусий маблағи  ва Халқаро банклардан ёлланган маблағлар эвазига амалга оширилмоқда.

Лекин “Ўзбекэнерго” вакили электр ҳисоблагични унинг пломбаси бузилиши, ёки бошқа техник носозлиги туфайли алмаштиришга мажбур бўлса, фойдаланувчи белгиланган нархлар бўйича тўлаши лозим. Ундан ташқари ҳисоблагич ва трансформаторлар қийматини белгиланган нархда тўлаш керак.

Ўзбекистонда замонавий ҳисоблагич асбоблари ўрнатиш 2009 йилдан бери амалга оширилмоқда.  Жараён ҳар йил белгиланадиган режа асосида амалга оширилмоқда. Фойдаланувчи, “Ўзбекэнерго”нинг ҳудудий филиалига мурожаат қилиб навбатсиз алмаштириши ҳам мумкин. Ҳисоблагични алмаштириш фақат фойдаланувчи иштириокида амалга оширилади.

Ҳисоблагични алмаштириш вақтида, эски ҳисоблагичнинг пломбаси бузилганини ёки унинг ташқи бутунлигига зарар еткизилгани маълум бўлса, фойдаланувчи жарима тўлашга мажбур бўлади.

Электр нархи апрелдан 8% га ошади

Ундан ташқари ҳисоблагич алмаштиришдан олдин электр тўловлари бўйича барча қарзлардан қутилиш керак бўлади. Агар фойдаланувчи ҳисобида ортиқча тўланган маблағ бўлса, у янги ҳисоблагич ҳисобига олдиндан амалга оширилган тўлов сифатида ўтказилади.

Қонунга кўра, шахсий фойдаланувчиларнинг электр ҳисоблагичлари ҳар тўрт йилда, юридик шахсларнинг электр ҳисоблагичлари ҳар икки йилда кўрикдан ўтказилиши керак.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан