Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда тезкор поезднинг издан чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда
20.11.2016 18:06,  
2

Ҳиндистон шимолида ҳаракатланиш чоғида йўловчи поезднинг 14 вагони издан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 96 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 170 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, энг кўп қурбонлар локомотив яқинидаги икки вагонда бўлган. Ҳозирда қутқарувчилар ҳалокат жойида ишлашда давом этмоқда. Йўловчиларни вагонлар остидан чиқариб олиш учун оғир техника, жумладан, автокўтаргичлардан фойдаланилмоқда.

Фожеа Уттар-Прадеш штатидаги Пукраян шаҳри яқинида содир бўлди. Йўловчи поездининг 14 вагони рельсдан чиқиб кетди. Воқеа содир бўлган жойга тиббиёт ходимлари ва маҳаллий маъмурият вакиллари етиб келишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан