Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда президентга қарши намойишлар давом этмоқда
21.11.2016 09:13,  
991

Шанба куни Сеул кўчалари юз минглаб намойишчилар билан тўлди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Жанубий Кореядаги намойишлар кетма-кет тўртинчи ҳафтада ҳам давом этмоқда. Бу галги намойишлар ҳам мамлакат тарихидаги энг йирик намойишлардан бири бўлган. Полиция берган маълумотга кўра, 19 ноябрь куни Сеул кўчаларига чиққан намойишчиларнинг умумий сони 155 минг кишидан ошган. Ташкилотчилар эса уларнинг сони 500 мингга етишини иддао қилмоқда.

Президент Пак Кин Ҳенинг рейтинги ўтган ҳафтада рекорд даражада пасайиб, 5 фоизга тушиб кетган. Шунга қарамай, жанубий кореяликларнинг ҳаммаси ҳам президент кетишини талаб қилаётгани йўқ. Шанба куни Сеул темирйўл вокзали қаршисида бир гуруҳ намойишчилар Пак Кин Ҳени ҳимоя қилиб чиққанлар.

«Президентни 16 миллион киши сайлаган. Бунчалик осонгина унинг истеъфосини талаб қилиш – бемаънилик. Шимолий Корея тарафдорларига имконият бермаймиз», – деб айтган 78 ёшли пенсионер, Корея Уруш қатнашчилари уюшмаси аъзоси Ким Санг Чол. Пак Кин Ҳенинг тарафдорлари йиғилган намойишда 11 минг киши қатнашгани маълум қилинган.

Шанба кунги намойишлар ўтган ҳафтадаги намойишлардан кўлами жиҳатдан камроқ бўлгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтадаги намойишларда Сеул кўчаларига 500 мингдан ортиқ одам йиғилган эди. Намойишчилар сафига мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ҳам қўшилгани айтилмоқда.

Жанубий Кореяда сиёсий инқироз октябрь ойининг охирги ҳафтасида бошланган эди. Мамлакат президенти давлат ҳужжатлари ва нутқлари ёзилган матнларни ўз дугонаси Чой Сун Шилга ноқонуний тарзда бериб қўйганликда айбланмоқда. Жанубий Корея прокуратураси Чой Сун Шилга қарши жиноий иш қўзғаган бўлиб, унга нисбатан ўз дугонасининг мансабидан фойдаланиш, молиявий фирибгарлик, давлат ишларига аралашиш каби айбловлар қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан