Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштириш керак (видео)
21.11.2016 12:46,  
39

Аввалроқ, Тадбиркорликлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлига номзод Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни жиззахлик сайловчилар билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев учрашувда ўз сайловолди дастури ҳақида нутқ сўзлаб, келажакда олиб борадиган фаолиятига қисқача тўхталиб ўтди.
 
“Тарихсиз келажак йўқ” нақлига ишора қилган Шавкат Мирзиёев собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонни бошқариб, унинг кўп оғир кунлардан мардонавор ўтишига катта ҳисса қўшган, Кремлнинг зуғумларидан халқни омон сақлашга уринган одил раҳбар Шароф Рашидов номини тилга олиб, уни ўз халқига ва собиқ тузумга садоқат билан хизмат қилганини таъкидлади. Чорак аср давлатни бошқарган Шароф Рашидов вафот этганидан сўнг, унинг қабри кўчирилиб, хотирасига беписанд қаралгани, оила аъзолари таҳқирланганини айтди.
 
“Ўзи содиқ бўлиб хизмат қилган тузум вафотидан кейин унга хиёнат қилди. Дунёда шунчалик адолатсизлик бўладими, инсон тирик пайти уни кўкларга кўтариб, вафотидан кейин ер билан яксон этса... Бу қандай давлат, қандай жамият бўлди, деган савол, албатта, бизни қийнаши керак”, дейди куюнчаклик билан номзод.
 
Шавкат Мирзиёев сўзида давом этар экан, сайловчилар эътиборини Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига қаратди.
 
“Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан Шароф Рашидовнинг номи тўла-тўкис оқланди, 75 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Шароф Рашидов ўз халқи ва Ватанига фидойи фарзанд эди. Келгуси йил Шароф Рашидов таваллудига 100 йил тўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
 
Номзод минбардан туриб, ўзбек халқининг фидойи фарзанди Шароф Рашидов ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, келгуси йили унинг 100 йиллик юбилейини бутун мамлакат бўйлаб кенг миқёсда нишонлаш, Шароф Рашидов туғилиб ўсган Жиззах туманига унинг номини бериш ва ёдгорлик мажмуаси барпо этиш таклифини берди.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан