Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна 4 та эркин иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин
22.11.2016 14:12,  
4

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон", "Ҳазорасп" номли  эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун қўйилди.

Янги эркин иқтисодий зоналарнинг барпо эритилиши Ўзбекистонда замонавий ишлаб чиқаришга кенг инвестиция жалб этиш имконини беради. 4 та вилоятнинг минерал хом-ашё ресурслари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга кенг йўл очилади.
 
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолият қилиш муддати 30 йил қилиб белгиланади. Мазкур вақт давомида бу зонада махсус солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистнда 3 та - "Навоий", "Жиззах" ва "Ангрен" эркин иқтисодий зоналари фаолият олиб бормоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан