Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган 9 ой ичида божхоначилар томонидан 194 минг доллар нақд хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига йўл қўйилмади
23.11.2016 09:55,  
1

"Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарнинг ҳаво йўллари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Жумлдан, Сеулга парвози олдидан хоразмлик В.Ким‚ (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган)‚ йўловчи божхона декларациясида 2 минг АҚШ долларини олиб чиқаётганлигини қайд қилди, аммо божхона кўриги давомида унинг сумкасидан яна шунча миқдорда нақд хорижий валюталар яширилганлиги божхона ходимлари томонидан аниқланди.

Пойтахтлик Римга парвозга чоғланган А.Чўпонова ёнидаги ортиқча 1750 евро ҳақида йўловчи божхона декларациясида кўрсатмагани аниқ бўлди.

Истамбулга йўл олган тошкентлик С.Каюмова сумкасига 1800 еврони яшириб қўйгани фош қилинди.

Айни шу рейс бўйича сафарга отланган фуқаро М.Адилов ички кийимлари орасига 2470 АҚШ долларини яширганлиги маълум бўлди.

"Тошкент-Москва" рейси бўйича парвозга шайланган В.Цой 3200 АҚШ долларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Истамбулга парвози олдидан самарқандлик Х.Равшанованинг нақд хорижий валюталарини яширинча олиб ўтишга ҳаракат қилган 5 минг АҚШ доллари билан хайрлашишига тўғри келади.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 182 та божхона қоидабузарликлари натижасида салкам 194 минг АҚШ доллари, 16,4 минг евро, 2 млн.дандан ортиқ Россия рубли ва бошқа нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан