Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Air France: рўмол ўрашни истамаган стюардессалар Эронга бормасликлари мумкин
5.04.2016 12:19,  
16

Air France авиакомпанияси рўмол ўрашни истамаган стюардессаларга Эронга рейслардан воз кечишга рухсат берди, деб хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, авиакомпания Теҳронга рейсларни қайта бошлашдан аввал стюардессалар "парвоз вақтида шимлар ва эркин турувчи курткада бўлишлари, самолётдан ташқарида эса сочларини ва бошларини рўмол билан ўрашга" чақирилган хизмат мактубини чоп этди.

Авиакомпаниянинг бу талаблари стюардессаларнинг норозилигини келтириб чиқарди.

"Теҳронга борувчи рейсга стюардесса ёки учувчи белгиланганда, Air France уларга рейсдан воз кечиш ёки уни алмаштириш имконини беради. Барча ходималар рўмол ўрашдан воз кечишлари ҳақида барвақтроқ хабарберишлари керак бўлади", дейилди компанияда.

Аввалроқ Европанинг бир қатор авиакомпаниялари 5 йиллик танаффусдан кейин Эронга парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштираётганлари маълум қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан