Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сарвар Отамуратов жиззахлик сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди
24.11.2016 11:03,  
3

23 ноябрь куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Сайловолди дастурида "Баркамол авлод - миллат таянчи" шиори остида истиқлолнинг янги авлодини тарбиялашни янада кучайтириш вазифаси белгиланганлигини таъкидлади. Номзод масалага шу тамойил орқали ёндашар экан, бугун Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ҳамда Ўрта Осиёда ягона Жиззах авиация олий ҳарбий билим юрти Ватанимиз ва халқимизнинг таянчи ҳамда суянчи бўладиган етук мутахассис кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутишини айтди. Шунингдек, 75 та касб-ҳунар коллежлари, 4 та академик лицей, 543 та умумий таълим мактаблари ва 170 та мактабгача таълим муассасаларида вилоятнинг ўғил-қизлари таълим-тарбия олаётганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шундай экан, Сарвар Отамуратов томонидан илгари сурилган миллий иқтисодиёт ривожи етук мутахассис-кадрларга боғлиқ эканлигини англаган ҳолда, замонавий билим ва малакага эга инженер-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни тубдан кучайтириш ва мазкур соҳаларда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш вазифаси муҳим аҳамият касб этади.‚ 

Сайловолди дастурда тарихий ва маданий мерос объектларини сақлаш ва асраб-авайлашга қаратилган вазифалар муҳим ўрин эгаллайди. Жиззах вилоятида ҳам маданий манзиллар,‚  тарихий обида ва масканлар ҳамда муқаддас зиёратгоҳлар талайгина. Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятда жами 372 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шулардан 42 тасини тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 тасини эса археологик манзилгоҳлар, 63 тасини монументал ёдгорликлар ташкил этади. Бу бебаҳо меросни кўз қорачиғидек асраш лозимдир.‚ 

Шунингдек, учрашувда номзод Дастурнинг бошқа йўналишларига ҳам батафсил тўхталди.

"Миллий тикланиш" ДП ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан