Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистон магистрал тармоқлар нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси учун 150 млн доллар маблағ ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банки сайтида маълум қилинди. Лойиҳа республикадаги магистрал электр тармоқларининг техник самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга йўналтирилади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ян-Петер Олтерснинг фикрига кўра, ҳукуматнинг муҳим институционал ва инфраструктуравий чекловларни бартараф қилишга бўлган уриниши хусусий сектор самарадорлигини оширишга ёрдам беради ва муносиб ҳақ тўланадиган иш жойларини яратишни қўллаб-қувватлайди, бу эса ўз навбатида иқтисодий ўсиш ва оилаларнинг, хусусан, заиф ҳолатдаги оилаларнинг турмуш даражаси ошишига олиб келади.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳридаги 22 ва вилоятлардаги 10та нимстанциянинг реконструкция қилиниши асносида улардан фойдаланиш ва техник хизмат жараёнидаги техник йўқотиш ва харажатлар қисқаради. Лойиҳа доирасида ўрта кучланишли 110 киловольтли мобил нимстанциялар ва магистрал электр тармоқларидаги узилишларни зудлик билан бартараф этишда зарур бўладиган қайта тиклаш тизимларини сотиб олиш режалаштирилган. Мазкур янги технология миллий энергия тизими барқарорлигини оширади. Лойиҳа электр энергияси самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни қисқартириш ҳисобига Ўзбекистондаги 6 миллиондан ортиқ оиланинг йиллик энергия истеъмолига тенг миқдордаги буғ газлари ажралиб чиқишининг камайишига имкон беради.
Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Жаҳон банкининг республикадаги миссияси иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, инфраструктура ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Жаҳон банки Ўзбекистон энергетикаси ривожи учун 150 млн доллар ажратади
24.11.2016 16:20,
6
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан