Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик олимлар смартфонни бир неча сонияда зарядлайдиган технологияни яратишди
24.11.2016 19:58,  
5

Гарчи замонавий смартфонлар илғор технологик функцияларга эга бўлса-да, уларнинг бир зарядда ишлаш давомийлиги ҳали-ҳамон қисқа муддатни ташкил қилади. Бунинг устига тезкор қувватлаш технологиялари ихтиро қилинганига қарамай, смартфонларни зарядлашга кетадиган вақт сезиларли даражада камаймаган. Айни вақтда соҳа олимлари ва турли рақамли қурилма тайёрлайдиган компания мутахассислари смартфонни янада тез зарядлаш ва батареянинг автоном ишлаш вақтини оширадиган янги ечимлар устида бош қотиришмоқда.

"Terabayt.uz" сайтида  ёзилишича, АҚШнинг Флорида университети тадқиқотчилари янада кўпроқ энергия сақлайдиган эластик суперконденсаторлар ишлаб чиқишга мўлжалланган янги технологияни яратишган. Бу конденсаторлар 30 000 марта зарядлаш циклидан кейин ҳам ўз хусусусиятларини йўқотмайди.

Технология муаллифларидан бир Нитин Чудхарининг айтишича, агар батареяларга ушбу кондесаторлар ўрнатилса, уларни бир неча сонияда зарядлаш мумкин. Энг қизиғи, телефоннинг заряди бунда бир ҳафтагача етиши мумкин экан. Олимлар яратган мазкур конденсаторлар миллион-миллион нанометрлардан ташкил топган ўтказгичлардан иборат бўлиб, икки қобиқли метариаллар билан қопланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан