Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд вилоятида туризм объектлари реставрация қилинади
25.11.2016 11:04,  
12

Самарқанд қилоятида 2016−2017 йилларда 15 маданий ёдгорлик объектини реставрация қилиш ва улар билан ёндош ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Айни пайтгача 10 та маданий ёдгорлик объекти, шу жумладан, «Афросиёб» музейи ҳамда яна бир музейни реставрация ва реконструкция қилиш бўйича ишлар якунланган.

Руҳобод мақбараси деворларини мустаҳкамланди, Маҳдуми Хоразмий масжидининг ички қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди, Ғиштли масжиди томнинг ички ва ташқи қисми, ички деворлари таъмирланди.

Ургут туманида зиёратгоҳ жойларида санитар-гигиеник узеллар бунёд этилиб, 2 км узунликдаги йўл таъмирланиб, ресторан ва замонавий дам олиш масканлари қурилди.

Нуробод туманида Ҳазрати Довуд ғори тўлиқ қайта тикланиб, ободонлаштирилди, сайёҳларга хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилди.

Сайёҳлик объектларини интернет билан таъминлаш ишлари давом эттирилди. Бугунги кунда аэропорт ва вокзал, шунингдек, Самарқанддаги Регистон мажмуаси ҳудудида Wi-Fi мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан