Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ford болалар учун Mustang ясади
25.11.2016 11:16,  
9

Американинг Ford компанияси Fisher Price фирмаси билан ҳамкорликда болалар учун электромобиль ишлаб чиқарди. У “Мустанг”га ўхшатиб ясалган. Power Wheels ўйинчоқлари бренди остида чиқарилган. Машиначада йўлни назорат қилувчи тизим бўлиб, ғилдирак жойидан жилмай айланса, мотор кучини камайтиради, хавфли бурилишда қувват таъминотини узиб қўяди.

Сенсор экранчасига қараб машина зарядини кузатиш мумкин. Ота-она машиначанинг энг юқори тезлигини чеклаб қўйиш имконияти бор (соатига 1,6-8 км). Бундан ташқари “Мустанг” ҳақиқий спорткар товушини чиқарадиган тизимга эга. Плеерни улаб мусиқа қўйиш мумкин.

Суннат тўйи ўтказилаётган болалар учун ажойиб совға бўлган бу “Мустанг”ча 360 доллар туради.

Аввалроқ Tesla, McLaren P1, Mercedes-AMG GT ва Land Rover Defender автомобилларининг болалар учун варианти ишлаб чиқарилган эди.

Манба: Carzone.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан