Фидел Кастро дунёдан ўтди

26.11.2016 | Жаҳон | 1409

Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастро кеча соат 22:30ларда дунёдан кўз юмганини давлат телевидениеси орқали Раул Кастро эълон қилди. Бу ҳақда Франс Прессга асосланиб Риа Новости хабар қилди

Фидел Кастро Куба давлатининг инқилоби сардори, давлат ва сиёсат арбоби бўлиб, 1926 йилнинг 13 августида туғилган. 1976 йилда Кубанинг Давлат кенгаши ва Вазирлар Кенгаши раиси бўлган.

У давлатни узоқ муддат бошқариш бўйича ҳам рекордчи саналади.

Саломатлиги ёмонлашганлиги туфайли 2006 йилнинг 31 июлида Фидел Кастро Рус ўз вазифаси ва ваколатини укаси Раул Кастрога топширган эди.