Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қизалоқ АҚШ компьютер тизимига киберҳужум уюштирди
26.11.2016 12:31,  
3

АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи 18 ёшли қиз бир неча мактабни бирлаштирувчи компьютер тармоғига ҳужум уюштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда округ прокурори Жон Пек The Pittsburgh Tribune-Review газетасига берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда Дарё ёзмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, биринчи марта мактаб ўқувчисига нисбатан бу турдаги айблов илгари сурилмоқда. Прокурор тергов натижаларига таянган ҳолда учта DDoS-ҳужум 31 октябрь куни амалга оширилганини айтиб ўтди. Ҳар бир ҳужум 10–45 дақиқа давом этди. Бунинг оқибатида учта таълим маркази фаолияти издан чиқди, штатдаги турли идоралар ҳамда Гринсберг деган жойдаги католик ибодатхонаси компьютер тармоқлари зарар кўрди.

Киберҳужумларни ташкил этиш учун қиз ўз мактабидаги ва уйидаги компьютерлардан фойдаланди.

Уч ҳафталик текширишлардан сўнг гумондор мактаб ўқувчиси қўлга олинди. Иш юзасидан дастлабки эшитувлар 20 декабрга белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан