Жанубий Кореядаги намойишлар олти ҳафтадан буён давом этмоқда

03.12.2016 | Жаҳон | 387

Жанубий Кореяда октябрь ойи охирида бошланган сиёсий инқироз ортидан 6 ҳафтадирки норозилик намойишлари тинмаяпти, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Президент Пак Кин Ҳенинг дугонаси Чой Сун Шил билан боғлиқ молиявий можаролар туфайли Жанубий Кореяда мамлакат тарихидаги энг йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ҳаммаси президентнинг дугонаси, Корея шаманизми руҳонийсининг қизи Чой Сун Шилнинг компютеридан махфий давлат ҳужжатари топилиши ортидан бошланган.


Чой Сун Шилга нисбатан давлат ишларига аралашиш, дугонасининг ваколатидан фойдаланиш ва молиявий фирибгарлик айблари қўйилган. Муҳим давлат ҳужжатлари ва президентнинг нутқлари давлат идорасида ишламайдиган одамнинг компютеридан топилиши мамлакат аҳолиси орасида норозиликка сабаб бўлган.

Шанба куни яна юз минглаб одамлар Сеул кўчалари ва прездентнинг қароргоҳи яқинида намойишга тўпланишган. Намойишчилар президентнинг истефосини талаб қилишмоқда. Бу сафарги намойишчиларнинг сони 500 минг нфарга етиши тахмин қилинмоқда. Намойишларни тартибга солиш учун 20 минг нафар полициячги жалб қилинган. Олдинги ҳафталарда уюштирилган норозилик намойишларида 150 мингдан бир ярим миллион нафаргача намойишчи қатнашгани хабар қилинган ди. Намойишчилар Мовий уйдан 100 метр масофада парад уюштиришгани айтилмоқда. Сеулдаги намойишлар ўзининг тинч руҳда ўтиши билан алоҳида ажралиб турмоқда. 6 ҳафтадан бери полиция билан тўқнашувлар деярли кузатилмаган.

Сиёсий можаролар ортидан мухолифатдаги партиялар ҳам президентнинг истеъфосини талаб қилиб чиқишган. Жума куни Жанубий Корея парламентининг 117 нафар депутати имзо чеккан импичмент тайёрланган. Импичмент масаласи 9 декабрь куни парламентда овозга қўйилиши кутилмоқда. Ҳафат аввалида Пак Кин Ҳе паламентга мурожаат қилиб, унинг келажак тақдирини белгилашни Миллий Ассамблеяга топширган эди. Жанубий Корея тарихидаги биринчи импичмент амалга ошиши учун Пак Кин Ҳенинг Сенури партиясидан 28 нафар депутатнинг овози кифоя қилади.