Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 5 декабрь, душанба куни Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади, дея хабар қилади 1news.az.
Табрик матнида И.Алиев Ш.Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлангани муносабати билан чин дилдан қутлаган ва келгусида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ва кўп қиррали ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.
Табрик сўнггида Озарбайжон раҳбари Шавкат Миромоновичга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва муваффақиятлар тилаган.