Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўли қалтироқлар учун робот-қошиқ яратилди (видео)
6.12.2016 19:25,  
15

Liftware Level компанияси қўли қалтирайдиган кишилар учун титрамайдиган қошиқ тайёрлади.

Соғлом одам учун оғзига қошиқни олиб боришдан осони йўқ, бироқ умуртқа касаллиги, Паркинсон ва бошқа асаб касалликлари билан оғриганлар учун бу амал машаққатнинг ўзидир. Чунки қошиқ тутиб овқат истеъмол қилиш ҳар куни бажариладиган машғулот, акс ҳолда очдан ўлиш ҳеч гап эмас.

Liftware Level компанияси бунинг чорасини топди. Роботлаштирилган қошиққа икки кичик электромотор ва икки датчик ўрнатилган бўлиб, улар қошиқ тутган одамнинг қўли титрашини “сезади” ҳамда қошиқ ҳаракатини шунга мослайди, натижада қошиқ ичидаги овқат тўкилиб кетмайди.

Электрон қошиқ баҳоси 195 доллар. Ҳа, бу қиммат нарх, аммо ўз тана аъзосини бошқаролмай қийналган бемор учун ўта аҳамиятли ихтиродир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан