Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезияда бугун эрталаб кучли зилзила рўй берди
7.12.2016 11:14,  
9

Маҳаллий вақт билан эрталабки соат олтида содир бўлган зилзила натижасида йигирмадан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда euronews.com сайти. Зилзила кучи 6,5 балл деб баҳоланмоқда. Бир соат мобайнида шундай кучли силкинишлар давомли кузатилди.

Зилзила ўчоғи Банда-Ачех шаҳридан юз км узоқликда денгиз тубида бўлган.

Маҳаллий ҳокимият айтишича, ҳалок бўлганлар сони янада ортиши мумкин. Чунки кўп сонли уйлар тамоман қулаган, уларнинг остида тирик қолганларни қидириш ва қутқариш ишлари олиб бориш керак.

12 йил муқаддам худди шу минтақада ўта кучли зилзила ва цунами юз бериб 300 мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан