Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келажак энергия манбаи нимада?
5.02.2016 13:19,  
17

Ундан инсоният келажакда фойдаланиши мумкин, аммо ўзига яраша хатари ҳам мавжуд, деб ёзади terabayt.uz сайти.

 “Қуёш массасига тенг массали қора туйнук  паст тезликдаги Хокинг нурланиш зарраларини чиқариб туради, уни пайқаш қийин. Агар унинг ўлчамини тепалик даражасида кичрайтирилса, қора туйнук рентген ва гамма-нурлари чиқара бошлайди. Бу нурлар қуввати ўн миллионлаб мегаваттга тенг ва Ер юзидаги электрли қурилмаларни таъминлашга етади”, дейди машҳур физик BBC билан суҳбатда.

Олимнинг мулоҳазасига кўра, кичик қора туйнуклар сайёрага хавф солади, чунки улар Ер марказига силжиши мумкин, бу эса оламшумул ҳалокатни келтириб чиқаради. Бу улкан объектларни Ердан узоқроқ масофада (масалан, орбитада) тутиб туриш афзалроқдир. Хокинг тор назарияси ривожланиши билан бир қаторда келажакда бундай туйнуклар яралиши эҳтимолини соқит қилмади.

Назариётчи физиклар Стивен Хокинг, Малкольм Перри ва Эндрю Строминжер январ ойида қора туйнукда ахборот йўқолиши парадокси ечимини тақдим этишган. Бу бир неча йиллардан бери физикада ечимини тополмай ётган масалалардан эди. Чунки бу дунёнинг детерминациялангани билан боғлиқ бўлиб, келажак ва ўтмиш ўзаро таъсирлашувини изоҳлайди. Хокинг суҳбатда бу мавзуга ҳам тўхталиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан