Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобилларга оид сarzone.uz сайтининг Android иловаси ишга туширилди
9.12.2016 08:52,  
17

Carzone.uz сайтининг Android иловаси ишга туширилди. Уни Play Store ресурсидан юклаб олиш мумкин, деб ёзмоқда автомобилларга оид хабар тарқатувчи carzone.uz сайти.

Иловани смартфонга ўрнатиш ҳамда автомобилларга оид барча янгиликлар, тавсиф ва нархлардан ўз вақтида хабардор бўлиш мумкин.

Сайт хабарларини иловада бўлимлар орқали кўриш, мақолаларни кейинроқ ўқиш учун танлаб олиш ҳамда ёққан хабарларни ижтимоий тармоқ орқали дўстларга улашиш имконияти мавжуд. Иловани улашиш имконияти ҳам бор.

Бундан ташқари, иловада қуйидаги қулайликлар бор:

  • Янгиликларни оффлайн тарзда мутолаа қилиш (бунинг учун интернет борлигида хабарларни юклаб олиш керак);
  • Расм сифатини танлаш (интернет трафигини тежашга ёрдам беради);
  • Wi-Fi,  мобиль тармоқ ёки танлов асосида расмларни юклаб олиш;
  • Расмларни кешлаш (интернет трафигини тежаш ва хабарларни тез очишга ёрдам беради);
  • Янгиликлар ҳақида пуш-хабарномани ёқиш ёки ўчириб қўйиш мумкин.

Иловани юклаб олиш учун манзил: Carzone.uz иловаси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан