Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ганадаги президентлик сайловида мухолифат ғалаба қозонгани хабар қилинди
9.12.2016 18:40,  
6

Чоршанба куни Ганада бўлиб ўтган президентлик сайловида мухолиф партия номзоди ғалабага эришгани ҳақида мамлакатдаги икки обрўли радиостанциялар томонидан хабар берилди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Гана Марказий сайлов комиссияси ҳозирча сайлов натижаларини расман эълон қилишга шошилмаяпти. Маълум бўлишича, натижалар шанба куни эълон қилиниши режалаштирган. Мухолиф партия вакиллари бир қанча сайлов участкаларидаги натижаларга таяниб, сайловда Нана Акуфо-Аддо ғолиб бўлгани ҳақида кеча маълум қилишган эди.

Партия раҳбарияти президентлик учун асосий даъвогарлардан бири, мамлакатнинг амалдаги президенти Жон Маҳамани сайловдаги мағлубиятини тан олишга чақирган. Шу билан бирга, сайлов комиссиясини натижаларни тезроқ эълон қилишга ундаган. Мухолифат натижалар кечикаётганига сабаб овозлар сохталаштириш бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

2012 йилдан бери Ганани бошқариб келаётган президент Жон Маҳама ўзининг мағлубияти ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, расмий натижалар эълон қилинишини кутишини айтган. Пайшанба куни Жон Маҳама бошчилик қиладиган Миллий демократик конгресс партияси вакили сайловда Маҳаманинг олдинда бораётгани ҳақида маълумот берган эди.

Жума куни Жой ФМ ҳамда Cити ФМ хусусий радиоканаллари сайловнинг норасмий натижаларини эълон қилган. Жой Фмнинг расмий саҳифасида 218 та сайлов округи бўйича Акуфо-Аддо 53 фоиз овоз билан ғолиб бўлганини эълон қилган бўлса, Cити ФМ радиоси 190 та сайлов округига таяниб, Акуфо-Аддо 54,8 фоиз овоз тўплаганини маълум қилган. Чоршанба куни Гана бўйлаб 275 та сайлов округида овоз берилган.

Ганадаги 2014 йилда бошланган иқтисодий инқироз амалдаги ҳукуматнинг мавқейи тушишига сабаб бўлган. 72 ёшли собиқ ташқи ишлар вазири Нана Акуфо-Аддонинг номзоди мухолифатдаги Янги ватанпарвар партиясидан қўйилган. Президент Жон Маҳама натижа қандай бўлишидан қатъий назар сайлов натижасини тан олишини эълон қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан