Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путиннинг Сурияси ёки миссия бажарилдими?
14.12.2016 10:47,  
5

“Москва ўз тақдирини Башар Асад тақдири билан боғлади. Россия бу янги масъулиятни нима қилади?” – дея ёзади Le Temps (Швейцария) нашри журналисти Фредерик Коллер 9 декабрь кунига мақоласида.

“Дамашқ тузумининг Ҳалаб шарқини қайтариб олгани, шубҳасиз, Владимир Путиннинг ғалабасидир, – деб ҳисоблайди муаллиф. – Россия ҳарбий имкониятларини ва иттифоқдошлари олдидаги мажбуриятларининг ишончли эканини намойиш этди. Миссия бажарилдими?”

“Россия жамоатчилиги кўз ўнгида – албатта (неча нафар Россия фуқароси ҳалок бўлгани яшириляпти). Сурияликлар ва дунёнинг қолган қисмининг кўз ўнгида-чи? Жавоблар турлича, – дейди Коллер. – Бир ой давомида шарқий Ҳалабдаги аҳолини ва фуқаролик инфратузилмаларини тинимсиз бомбалаш билан Россия ҳукумати ўз тақдирини бу уруш давомида ўлдирилган 350 минг қурбоннинг каттагина қисми учун масъул бўлган жиноий тузум тақдири билан боғлади”.

“Владимир Путин низо ҳақидаги ўз талқинини Башар Асад шахси, аниқроғи, қонуний ўрнатилган ҳокимият ва террорчилар ўртасидаги курашга боғлар экан, аҳолининг катта қисмининг исёни ҳақидаги мураккаб воқеликни ортга суртмоқда ва Ҳалабдаги ғалаба билан тугамайдиган ушбу фожианинг асл сабабларини тушунишга ўзига-ўзи халал бермоқда”.

“Эроннинг “Исломий инқилоб қўриқчилари” ҳамроҳлигида Асад ҳокимиятини қутқаришга киришган Москва, жангарилар унинг салтанати дарвозалари олдига келгудек бўлса, юз бериши мумкин бўлган талотўпнинг олдини олишга умид қилган эди. Лекин натижа қандай? Асадга ишонч билдирган ва “Исломий давлат” ўрнига “Сурия озодлик армияси”га қўшилган гуруҳларни кўпроқ бомбалаган Владимир Путин юзага келган вазиятнинг валиънемати бўлиб, бунинг учун масъулият унинг бўйнидадир. Сурия энди шунчаки Россиянинг орбитасида эмас – тузумнинг омон қолиш-қолмаслиги Россия ҳарбий кучларига боғлиқ. Владимир Путин бу илк ғалабани нима қилади?” – дея сўрайди Коллер.  

“Воқеалар давоми буткул чигалликка айланадиган кўринади. Москва суннийлар ва шиалар ўртасидаги тортишувнинг марказига тушиб қолади, АҚШ Барак Обаманинг кўрсатмасига биноан бундан ўзини олиб қочди. Мазкур можарода мушкулот бундай хатарли саргузаштнинг табиий оқибати бўлиши мумкин, агар Дональд Трамп Россияга ёрдам бермаса. АҚШнинг янги сайланган президенти бу борада аниқ гапирди: душман – бу “радикал исломчилар”, “жиҳодчи террорчилар”. Трамп уларни йўқ қилиш учун Путин билан, демакки, айни вақтда Путиннинг ҳимоясидаги Башар Асад билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Трамп жиҳодчилар ва мўътадил мухолифат ўртасидаги фарқларга батафсил тўхталиб ўтирмади”.

“Трамп “халқаро терроризм”га қарши бутун кучларни бирлаштириб, Путиннинг бугунги ғалабасига якун ясаши мумкин эди. Шунда Россия охири мағлубият бўлган бу уруш давом этиши учун эстафетани бажонидил топширган бўларди. Чунки мусулмонлар ва насронийлар ўртасида эмас, мусулмонларнинг ўртасида ўйналаётган бу урушни фақатгина минтақавий сиёсий келишув тўхтата олади”, – дея хулоса қилади Коллер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан