Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коинотдаги олмослар ва олов уммонлари
14.12.2016 21:21,  
339

Коинот жумбоқларга тўла. Яқинда астрономлар осмонидан қимматбаҳо тошлар ёғадиган сайёрани аниқладилар. Унда ёғаётган ёмғир "томчилари" лаъл ва ёқут кристалларидан иборат. Sof.uz таҳририяти томонидан ғайриоддий сайёралар рўйхати тузилиб, эътиборингизга ҳавола этиляпти. Энг ҳайратланарлисига ўзингиз баҳо беринг.  

Шиша ёмғири ёғадиган сайёра

Коинотдан қаралганда HD189733b сайёраси ерга ўхшаб кетади ва сокиндек туюлади. Аслида эса у ерда шишали ёмғир ёғади. Сайёрада кремний моддаси кўплиги унга кобалтга ўхшаш тусланишни беради. Юқори ҳарорат кремнийни шишага айлантиради, ёғаётган ёмғир тезлиги 6500 км/соатгача боради. Бундан ташқари атмосферасида эсадиган бўроннинг тезлиги 8700 км/соатни ташкил қилади.

Олмос сайёра

PSR J1719−1438 сайёраси кристалл углерод ва кислороддан ташкил топган. Олимларнинг тахминича, сайёрадаги юқори босим углеродни олмосга айлантирган. Яна бир тахминга кўра, PSR J1719−1438 юлдуз бўлган, унинг оғирлик массасининг катта қисмини миллисонияли пулсар ўзига "тортиб" олган. Сайёра Ердан 4000 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

Қимматбаҳо тошлар ёғадиган ёмғир

HAT-P-7 b (Kepler-2b) экзосайёрасида ёғадиган ёмғир "томчилари" лаъл ва ёқут кристалларидан иборат.

Астрономларнинг тахминича, сайёра булутлари корунддан — лаъл ва ёқутни асосини ташкил қиладиган минералдан иборат. Сайёра газли гигант сайёра Юпитерга ўхшаш, ўзининг қуёшига яқин масофада айланади.Kepler-2b атмосферасининг ҳарорати: қуёшга қараган томонида 2500°С, "тунги" томонида 1300°С.

Жаҳаннам сайёра

Экзосайёра COROT-7 b нинг ёритилган тарафида мавжланиб турган лавали уммон мавжуд. Уммоннинг ҳарорати +2500—2600 °C. Қоронғи тарафида эса, тошли "жала" ёғиб туради. COROT-7 b атмосфераси эриган тошдан иборат. Сайёранинг ўлчамлари деярли Сатурн билан баробар, тахминларга қараганда юлдузнинг ядросидан "буғланиб" чиққан.

Тун қоронғисидан ҳам зимистон сайёра

TrES-2b барча аниқланган сайёраларнинг ичида энг қоронғиси, қуёшдан тушаётган ёруғликни атаги 1%ни қайтаради. Шунинг учун кўмирдан ҳам қора ҳисобланади. Сайёра газли гигант саналиб, юлдуз атрофида айланаётган G0V GSC 03549-02811 спектрал синфга киради ва Ердан 750 йиллик узоқ масофада жойлашган.

Икки қуёшли сайёра

Kepler-16 сайёрасининг қизиқарли тарафи у икки юлдуз атрофида айланишидир. Kepler-16 Қуёшдан 200 ёруғлик йили узоқликдаги "Оққуш" юлдуз туркумида жойлашган.

манба: sciencetech.info

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан