Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради
16.12.2016 17:14,  
4

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Россияга қарши иқтисодий санкциялар муддатини яна чўзишга келишиб олишди, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

Санкциялар амал қилсиҳ муддати 2017 йилнинг ўрталарига қадар узайтирилиши режалаштирилган. Расмий қарор келаси ҳафтанинг бошида қабул қилиниши кутилмоқда.

Янги узайтирилаётган санкциялар Россиянинг иқтисодиётининг мудофаа, энергия ва молиявий соҳаларига тааллуқли бўлади. «Ҳамкасбларимиздан айримлари санкцияларни бир йилгача узайтиришни исташмоқда. Аммо ҳозирги вазиятда янги санкцияларни узайтиришнинг одатий 6 ойлик муддатини сақлаб қоламиз», – деб айтган Европа Кенгаши президенти Доналд Таск.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши самкциялари 2014 йилда Қрим яриморолининг зўрлик билан Россия таркибига қўшиб олиниши ортидан амалга киритилган эди. Санкциялар муддати ҳар сафар 6 ойга узайтириб келинмоқда.

2014 йилнинг Укараина шарқида юзага келган нотинчликлар туфайли 10 минг одам ҳалок бўлгани айтилади. 2014 йилнинг март ойида Украинада Россияга хайрихоҳ президент Виктор Янукович инқилоб йўли билан ҳокимиятдан ағдариб ташлангач, Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олган, Украина шарқидаги айирмачи гуруҳларни қўллаб-қувватлаб чиққан эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан