Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил парламентида калта юбканинг тақиқланиши норозилик келтириб чиқарди
17.12.2016 10:22,  
13

Исроил парламентига юбкаси тиззадан юқори бўлган аёлларнинг киришини маън этилиши ортидан бир гуруҳ аёллар чоршанба куни Кнессет олдида намойишга чиқишди, дея хабар бермоқда Reuters ​ агентлиги.

Парламент олдида атайин калта юбка кийган аёллар намойиш ўтказишган. Уларга юбка кийган яна икки нафар эркак ҳам қўшилган. Улардан бири парламент депутати, профессор Мануэл Трайтенберг бўлиб, у намойишга ичкийимда чиқишдан ҳам тоймаган.

Исроил парламентида аёлларнинг кийими билан боғлиқ можаро икки ҳафта аввал Кнессет хавфсизлик хизмати калта юбкали аёлларни ортга қайтариши билан бошланган эди. Ҳокимият идораларида кийиниш маданияти борасида ҳеч қандай талаблар қўйилмаган бўлса ҳам, тиззадан юқори кийим кийган аёллар одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга чақирилган.

Исроил парламенти спикери Юлий Эделштейн аёлларни жазавага тушмасликка чақирган. У ҳукумати дойраларида кийиниш маданиятига риоя қилинишини ёқлашини маълум. Октябрь ойида парламент маъмурияти раҳбари барча ходимлардан расмий кийиниш меъёрларига амал қилишни талаб қилувчи мурожаат билан чиққан эди.

Аёлларнинг кийинишини назорат қилиш масаласи яҳудий диндорлари томонидан ҳам маъқулланмоқда. Айни пайтда махсус кийиниш меъёрларини орий этиш масаласи махсус қўмита томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан