Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Полшада парламентга журналистлар кириши тақиқланишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
17.12.2016 18:01,  
4

Матбуот эркинлигини талаб қилган намойишчилар Полша парламентига кириш йўлларини тўсиб қўйди, дея хабар бермоқда Рейтерс агентлиги.

Полша парламенти олдида мухолиф партиялар томонидан ташкиллаштиилган йирик намойиш бошланган. Намойиш мухолиф партия вакилининг парламент минбарида «эркин матбуот» баннерини кўтариб чиқиши ва унинг парламент спикери томонидан парламентдаги муҳокама ҳамда овоз беришдан маҳрум қилиниши ортидан бошланган.

Жума куни Полша парламентида бюджет масаласи кўриб чиқилиши лозим эди. Аммо овоз бериш жараёни намойишлар сабаб қолдирилган. Мухолифат вакилининг парламентдаги чиқишига бошқа депутатлар ҳам қўшилиши билан Полшанинг янги тарихидаги илк намойишлар бошланиб кетган.

Намойишга парламент қуйи палатасида парламент сессияларига журналистлар киришига тақиқ қўйилиши сабаб бўлган. Қуйи палата раҳбари парламент муҳокамаларига фақатгина 5 та давлат телеканали қўйилишини ёқлаб чиққан эди. Мазкур тадбир келаси йилдан амалга киритилиши мўлжалланган.

Аммо мухолиф партиялар бундай тадбир матбуот эркинлигини чеклашга қаратилганлигини даъво қилишган. 2015 йилда ҳокимият тепасига келган Қонун ва Адолат партияси оммавий ахборот воситаларини назорат қилишга уринмоқда. Аммо партия раҳбарияти айбловларни рад этган. «Мазкур чеклов журналистларнинг ҳуқуқларини чеклайди деб ўйламайман», – деб айтган партия вакили Беата Мазурек пайшанба куни журналистларга берган интервьюсида.

Парламентнинг расмий маълумотларига кўра, жорий йилда Сейм мажлисларида қатнашиш учн 300 нафар доимий ва 200 нафар вақтинчалик оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтган.

«Полша парламенти журналистларга 27 йилдан бери очиқ эди. Бу очиқлик Полшада демократия тараққий этишига хизмат қилди», – дея изоҳ берган мухолифатдаги Полша Деҳқонлар партияси раҳбари Владислав Косиняк Камитс.

Полиция намойишни тарқатишга беҳуда уринган. Парламентга кириш ва чиқиш йўлларини ёпиб қўйган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлгани хабар қилинган. Рейтерс агентлиги манбалари маълум қилишича, полициянинг ҳаракатлари акс таъсир берган ва намойишчилар сони яна ортиб кетган. Парламент биноси юзлаб полициячилар томонидан ўраб олинган. Уларнинг қўлларида резина ўқлар отадиган қуролларни кўриш мумкин.

Парламентдаги депутатлар ва барча ходимлар жума тунини бино ичида ўтказишларига тўғри келган. Полиция шанба куни тонгда намойишни тарқатишга муваффақ бўлгани ва ҳукмрон партия раҳбари Ярослав Катсинский парламентни тарк этгани маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан