Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






20 йил давомида "Ижтимоий фикр" маркази 420 дан ортиқ сўровлар ўтказди
19.12.2016 12:22,  
27

«Ижтимоий фикр» маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди, деб хабар беради UzReport.

Семинарда Фанлар академияси академиги, «Ижтимоий фикр»маркази директори Раъно Убайдуллаева ҳамда Марказ директорининг ўринбосари Марат Ҳожимуҳамедовлар «Жамоатчилик фикри – жамият ва давлат ўртасидаги мулоқот» мавзуида маъруза қилишди.

Ўзининг қарийб 20 йиллик фаолияти давомида «ижтимоий фикр» маркази 420 дан ортиқ мажмуавий, мақсадли социологик тадқиқотлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар ўтказган. Бунда мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги 8 мингта маҳалла ва 1435 қишлоқ фуқаролар йиғинлари қамраб олинди. Сўровларда қатнашган респондентлар сони 500 минг кишидан ошди. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ҳозирги вақтда жамоатчилк фикрини самарали тадқиқ қилиш учун методологик, ўқув-методик ва илмий-амалий асос яратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан