Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Ўзбекистондаги янги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди
19.12.2016 12:45,  
3

Буюк Британия Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан давлатимиз раҳбари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар берди ЎзА.

Алан Дунканнинг таъкидлашича, унинг мамлакати Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан Ўзбекистон — Британия ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон — Буюк Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш янада муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида Буюк Британия капитали иштирокида тузилган 544 корхона фаолият юритмоқда.

Томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, жумладан, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Кембриж университети иштирокидаги Юқори технологиялар маркази ҳамда Британия кенгаши ваколатхонасининг фаолиятини юқори баҳолади. Ўзбекистонда, айниқса, ёшлар ўртасида инглиз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани инобатга олиниб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Фото: ЎзА

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан