Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
19.12.2016 14:10,  
3

Индонезия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолёт якшанба куни тонгда Папуа вилоятида қулаб тушган. Бу ҳақида Guardian нашри хабар бермоқда.

Ҳалокатга тоғли ҳудуддаги ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Индонезия ҳаво кучларига Австралия томонидан тақдим этилган Ҳерcулес C-130 самолёти якшанба куни маҳаллий вақт билан тонгги 5:35 да (Тошкент вақти билан 9:35) Тимика шаҳридан Вамена шаҳри томон парвоз қилган қилган эди. Учиш масофаси 200 км бўлган самолёт қулаб тушганда режалаштирилган қўниш вақтига атиги 4 дақиқа қолган бўлган.

Самолёт бортида бўлган 3 нафар учувчи ва 10 нафар хизматчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган. Самолётга 12 тонна озиқ-овқат ва цемент юклангани маълум қилинган. Индонезия ҳаво кучлари раҳбари ўринбосари Ҳадиян Суминнтаатмажа самолёт учишдан аввал парвоз учун соз ҳолда бўлганини тасдиқлаган. Индонезия телеканалари қутқарувчилар ҳалокат жойидан қурбон бўлганларнинг жасадларини топишганини маълум қилган.

Бу Индонезияда сўнгги бир ой ичида содир бўлган учинчи авиаҳалокат бўлди. 24 ноябрь куни Борнео оролида Белл 412 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида 3 киши қурбон бўлган бўлса, 3 декабрь куни Батам ороли яқинида бортида 13 киши киши бўлган полиция самолёти денгизга қулаб тушган эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан