Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фанга аввал маълум бўлмаган 163 турдаги ҳайвон ва ўсимлик аниқланди
19.12.2016 19:21,  
9

Жаҳон ёввоий табиат жамғармаси (WWF) 2015 йилда Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган Катта Меконг минтақасида ҳайвонлар ва ўсимликларнинг 163 янги тури аниқланганини маълум қилди. 

Янги аниқланган турлар орасида 3 та сут эмизувчи, 9 та ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи жониворлар, 11 та балиқ, 14 та судралиб юрувчилар ва 126 та ўсимлик бор. Олимлар бу турларни одамлардан узоқда – қуюқ ўрмонлар ва баланд тоғлардан топишган. 

Масалан, Вьетнамда боши қуюқ тук билан қопланган кўршапалак аниқланди. Лаосда топилган илоннинг бошида эса камалаксимон чизиқлар бор.

Жамғарма вакилларининг таъкидлашича, ҳудудда фаоли олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли ёввойи табиат ҳудуди қисқариб бормоқда. 

Катта Меконг минтақаси Камбожа, Лаос, Мьянма, Таиланд ва Вьетнамни ўз ичига олади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан