Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мьянма армияси мусулмонларни қиришда айбланди
19.12.2016 20:39,  
10

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Amnesty International ташкилоти Мьянма армиясини мусулмон рохинжаларга қарши этник тозалаш ўтказишда айблади

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, Мьянма ҳарбийлари кўплаб рохинжаларни ўлдирган, жинсий зўрлаган ва қийноққа солган. 
Мамлакат ҳукумати эса рохинжалар қириб ташланмаётгани, улар истиқомат қиладиган Ракхайн штатида антитеррор операциялари ўтказилаётганини айтмоқда. 

Аввалроқ Малайзия ҳукумати ҳам Мьянмани рохинжаларга нисбатан этник тозалаш ўтказишда айблаган эди. 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Мьянма ҳукумати Ракхайн штатидаги инқирозга етарли эътибор қаратмаётганини таъкидлади. Ракхайн штатидан ҳар куни қотилликлар, жинсий зўрлашлар ва уйларни ёқиб юбориш ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда. 

Жорий йилнинг 9 октябрь куни бир неча юз киши чегара полициясининг учта постига ҳужум қилган. Тўққиз полициячи ўлдирилган ва қурол-яроғ ўғирлаб кетилган. Ҳужум рохинжалардан иборат “Ҳаракат ал-яқин” гуруҳи жангарилари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. 

Ҳужум ортидан Мьянма ҳукумати Ракхайн штатида операция бошлаган. Ҳарбийларнинг ҳаракатлари оқибатида эса 27 минг киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Улар ҳарбийлардан қочиш учун оғир шароитларда яшамоқда. 

Рохинжаларнинг аҳволи, айниқса, сўнгги бир неча йил ичида кескин оғирлашган. 

Мьянма аҳолисининг асосий қисмини буддавийлар ташкил этади. Айни пайт мамлакат ҳукуматини Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи бошқармоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан