Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарадаги Замонавий санъат марказида ташкил этилган фотокўргазмада қуролли ҳужумга учради.
“Сайёҳ назарида Калининграддан Камчаткагача Россия” деб номланган фотокўргазма Россиянинг Анқарадаги элчихонаси ва Анқаранинг Чанкая тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда ташкил этилган эди.
Элчи очилиш маросимида нутқ сўзлаётган маҳал унга қарата ўқ узилган.
Оғир яраланган Карлов Анқарадаги Гувен касалхонасига олиб борилган.
Ҳужумчи эса зарарсизлантирилган.
Элчининг аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Аммо Россия оммавий ахборот воситаларида Андрей Карловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.