Лондонда мусулмон аёл ҳужумга учради

20.12.2016 | Жаҳон | 524

Лондон кўчаларининг бирида исломий анъаналарга мувофиқ кийинган ёш мусулмон аёлга номаълум одамлар томонидан ҳужум қилинди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

17 19 ёшлардаги европа миллатига мансуб икки нафар шахс кутилмаганда мусулмон аёлга ташланиб, унинг рўмолидан тортиб ерга йиқитишган. Полиция ирқчиликда гумон қилинган икки кишини қидирувга берган.

Воқеа Лодон шаҳрининг шарқидаги Чингфорд даҳасида ўтган чоршанба куни кечки саккиз яримларда содир бўлган. Жиноятчилар Олд Чурч Роад кўчаси бўйлаб кўздан ғойиб бўлишган. Ўзини йўқотиб қўйган аёл йўлакда ўтириб қолган. Унга яқин атрофда жойлашган турк ресторани ходимлари ёрдам беришган.

Гувоҳлар аёлнинг қаттиқ қўрқиб кетганини айтишган. Полиция ва тез ёрдамга хабар беришган. Аммо тез ёрдамни 45 дақиқа, полицияни эса бир соатдан кўпроқ кутишга тўғри келган.

Лондон полицияси бўлиб ўтган ҳодисани ўрганаётгани, аммо жиноятчилар ҳали топилмаганини маълум қилди.